АсосийДунё

Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи бошланди

Музокаралар тўлиқ таркибда, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётгани маълум қилинди.

'Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи бошланди'ning rasmi

Чароғон саройида Россия ва Украина вакиллари ўртасида навбатдаги тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари ўтказилмоқда.

Бу — икки давлат ўртасидаги Истанбулда ўтаётган учинчи учрашув ҳисобланади. Аввалги икки босқич 16 май ва 2 июнь кунлари бўлиб ўтган эди.

Музокаралар тўлиқ таркибда, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётгани маълум қилинди.

Учрашув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган. Бироқ кузатувчилар бу учрашувдан можарони юмшатиш ёки музокараларни барқарор йўлга қўйиш борасида аниқ сигнал кутмоқда.

    Бошқа янгиликлар