АсосийДунё

Россия ва Украина 250 дан ортиқ асирни алмашди

23 июль куни икки давлат ўртасида асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичи бўлиб ўтди.

'Россия ва Украина 250 дан ортиқ асирни алмашди'ning rasmi

23 июль куни икки давлат ўртасида асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу гал ҳар икки томондан 250 нафардан ортиқ ҳарбийлар уйига қайтарилди.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Истанбулда 2 июнь куни бўлиб ўтган музокаралар натижасида келишилган ушбу ташаббус доирасида 3 йилдан ортиқ Россияда асирликда бўлган аскарлар ҳам ватанига қайтарилган. “Минглаб оилалар ўз яқинларини қучоқлаш имконига эга бўлди”, — деди Зеленский.

Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский ҳам асирлар алмашинувини тасдиқлади. Унга кўра, сўнгги босқичда Украина—Беларус чегарасида 250 нафардан ортиқ ҳарбийлар алмашилган. Шу билан умумий ҳисобда 1 200 дан ортиқ аскар қайтарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Беларусга етказилган россиялик ҳарбийларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Зеленский шунингдек, Истанбулда Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик музокараларининг янги босқичи бошланганини айтиб, август охиригача президентлар даражасида учрашув ўтказишни таклиф қилганини ҳам қўшимча қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?

    Макроннинг Фаластинни давлат сифатида эътироф этиш тўғрисидаги қарори келажакда маълум оқибатларга олиб келиши мумкин.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 22:04

    Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди

    Мигрантга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳибсга олинган.

    'Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 21:23

    Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи

    Бу ташаббус кўпроқ аскарларни ёллашга ёрдам бериши кутиляпти.

    'Саратовда кўп қаватли уй портлади'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 20:48

    'Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 17:53

    Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди

    Россия Чеченистон раҳбарлигидаги эҳтимолий ўзгаришларга тайёрланмоқда.

    'Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 10:57

    Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди

    Ҳодиса ортидан 8 киши жабрланган.