АсосийБу қизиқ

Ҳафтанинг дастлабки куни қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Республикада ҳарорат бироз салқинроқ бўлади.

'Ҳафтанинг дастлабки куни қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 27 июль куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси. Ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар