АсосийЖамият

Истанбул–Тошкент рейси ҳавога кўтарилгач муаммо юзага келди

Ҳолат юзасидан “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова Darakchi.uz’га тушунтириш берди.

'Истанбул–Тошкент рейси ҳавога кўтарилгач муаммо юзага келди'ning rasmi

Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг 28 июль, кечаси Истанбулдан Тошкентга учган “HY272” рейси парвоз вақтида босим беқарорлиги сабабли Истанбул аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати раҳбари Darakchi.uz’га маълум қилди.

Билдирилишича, борт рақами “UK67003” бўлган самолёт Истанбулдан ҳавога кўтарилганидан ярим соат ўтиб, 350-эшелон баландлигида салон ва кабинадаги босимда муаммо кузатилди. Сигнализация тизими ишга тушганидан сўнг, экипаж хавфсизликни таъминлаш мақсадида учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.

Самолёт маҳаллий вақт билан 15:50да Истанбул аэропортига муваффақиятли қўнди. Авиакомпаниянинг техник хизматлари муаммони бартараф этиш учун зарур чораларни кўрган.

Кутиш вақтида йўловчилар овқат ва сув билан таъминланди, улар учун меҳмонхона ажратилди. Бугун, 29 июль куни йўловчилар “HY8272” захира рейси орқали Тошкентга учирилди. Парвоз маҳаллий вақт билан соат 14:48да якунланган.

Uzbekistan Airways” юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, йўловчиларнинг хавфсизлиги энг устувор вазифа эканини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.