АсосийДунё

Украинада энди 60 ёшдан катталар ҳам урушга бориши мумкин

Бу ёшдаги шартнома асосидаги хизмат муддати бир йил билан чекланади.

'Украинада энди 60 ёшдан катталар ҳам урушга бориши мумкин'ning rasmi

Энди Украинада 60 ёшдан ошган фуқаролар ҳам мамлакат Қуролли кучлари сафида шартнома асосида хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонунни бугун, 29 июль куни мамлакат Президенти Владимир Зеленский қабул қилди.

Қонунга кўра, ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий бўлинма командирининг ёзма розилиги билан 60 ёшдан катта бўлган, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган эркаклар шартнома асосида хизматга олиниши мумкин. Ҳужжатга кўра, бундай шахслар оддий ҳарбий хизматчи, сержант, катта сержант, кичик ва катта офицер лавозимларида хизмат ўташлари мумкин.

Бу ёшдаги шартнома асосидаги хизмат муддати бир йил билан чекланади, аммо кейинчалик янги шартнома тузиш имкони бор. Офицерлар эса фақат Украина Қуролли кучлари Бош штабининг розилиги билан хизмат шартномасини имзолай олади.

Қонун, шунингдек, ушбу тоифадаги фуқаролар учун икки ойлик синов муддатини белгилайди. Агар синовдан ўта олмаса, шартнома бекор қилинади. Бундан ташқари, Украинадаги ҳарбий ҳолат тугатилган тақдирда, шартнома амал қилмай қолади.

Маълумот учун, шу пайтга қадар Украинада 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ҳарбий хизматга боришга мажбур эди. 

60 ёшдан катталарни ҳам шартнома асосида ҳарбий хизматга жалб қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси апрель ойида бир гуруҳ депутатлар томонидан парламентга киритилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиянинг Камчатка яримороли соҳилида кучли зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:01

    Россиянинг Камчатка яримороли соҳилида кучли зилзила юз берди

    Геофизика хизматининг маълумотларига кўра, зилзиладан сўнг Авача қўлтиғи соҳилида цунами хавфи эълон қилинган.

    'Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:36

    Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?

    Мамлакат бош вазири Буюк Британия Фаластин давлатининг мустақиллигини расман тан олишга тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:34

    Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди

    Бу ҳақда у Шотландияни тарк этишдан олдин журналистларга маълум қилди.

    'Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:31

    Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди

    Садир Жапаров бу бўйича тегишли фармонни имзолади.

    'Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:29

    Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди

    Америкалик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди.

    'Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади

    Бу баёнот билан у Исроилни шартсиз қўллаб-қувватлаб келаётган ўз партиядошларига очиқ қарши чиқди.