АсосийДунё

Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди

Америкалик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди.

'Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди'ning rasmi

АҚШлик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди. Бу унга янги “Афро илдизларим” қонуни асосида берилди. Ушбу қонун Атлантика қул савдоси туфайли ватандан ажралганларнинг авлодларига фуқаролик олиш ҳуқуқини беради.

Сиара Instagram’да: “Бенин, мени бағрингга олганинг учун ташаккур. Бу мен учун шараф,” — деб ёзди.

Поп йўналишидаги “Goodies” ва “1, 2 Step” каби хитлари билан танилган Сиара фуқароликни пойтахт Котону шаҳридаги расмий маросимда қабул қилди.

Бенин ҳукумати бу қадамни “руҳий ва тарихий қадам, илдизларга қайтиш” дея изоҳлади.

Бенин бу қонун орқали дунё бўйлаб африкалик авлодлар билан алоқани мустаҳкамлаш, маданий туризмни ривожлантиришни мақсад қилган. Ўтган ҳафта режиссёр Spike Lee ва рафиқаси мамлакатнинг АҚШдаги элчилари этиб тайинланганди.

Тарихда Бениннинг қирғоғи “Қуллар соҳиллари” деб аталган — XVIII асрда у ердан бир миллиондан ортиқ африкалик қуллар АҚШ, Кариб ҳавзаси ва Бразилияга олиб кетилган.

    Бошқа янгиликлар