АсосийДунё

Хитойда 3 ёшгача бўлган болаларга қанча пул тўланиши айтилди

Мамлакатда 2024 йилда туғилганлар сони 9,5 миллионни ташкил қилган лекин бу кўрсаткич 2017 йил билан солиштирганда икки баробарга камайган.

'Хитойда 3 ёшгача бўлган болаларга қанча пул тўланиши айтилди'ning rasmi

Хитой ҳукумати мамлакатда сўнгги йилларда мамлакатда туғилиш даражаси камлиги ҳисобига, туғилиш даражасини ошириш мақсадида “она капитали”ни жорий этди. Бу ҳақда хитойнинг  “Синхуа”  нашри хабар берди.

Қайд этилишича, энди ҳар йили мазкур капитал 20 миллионгача оилани қамраб олиши режалаштирилган. Ҳукумат 3 ёшгача бўлган болалар учун йилига 3600 юань (тахминан 500 АҚШ доллари) беришини айтган. Мазкур тўлов 2022 йилдан 2024 йилгача бўлган йилларда туғилган оила фарзандлари учун мўлжалланган.

“Бу тўловлар туғилиш даражаси ёки истеъмол ҳажмига қисқа муддатда жиддий таъсир қилмайди. Бироқ бу сиёсат аҳолига тўғридан-тўғри пул ажратиш борасида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, келажакда бюджет трансфертларини кўпайтириш учун асос яратиши мумкин”, — дейди иқтисодчи Зичун Хуан.

Маълумот учун, аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайишини чеклаш мақсадида Хитой ҳукумати 1979 йилдан 2015 йилгача бўлган давр мобайнида  “ҳар бир оилага битта бола” сиёсати амалга оширган. Қишлоқ ҳудудларида иккинчи фарзандни дунёга келтирган оилалар ижтимоий ёрдамдан маҳрум қилинган.

    Бошқа янгиликлар