Огая штати олимлари АҚШ даги 66 та ҳудуд аҳолиси ва уларнинг саломатлигини таҳлил қилди. Бу ҳақда “Environmental Research” (EnviRes) журналида эълон қилинган.
Таҳлил натижаларига кўра, денгиз ва океан ҳудудларида яшовчи аҳолининг умр кўриш давомийлиги мамлакатнинг ички ҳудудларидаги яшовчи одамларга қараганда ўртача бир йилга кўпроқ умр кўриши кузатилган.
Мазкур жараён иқлим, даромад даражаси, урбанизация, ҳаво сифати ва транспорт инфратузилмаси каби омиллар ҳисобига боғлиқ.
Аммо дарё ва кўллар, айниқса шаҳардаги ушбу ҳудудлар атрофида яшовчи халқ орасида қарама-қарши кўрсаткич кузатилган. Уларнинг умр давомийлиги пастроқ.
Бунинг асосий сабаби сифатида дарё ва кўл бўйларида учрайдиган ифлосланиш, зич қурилишлар ҳамда ижтимоий тенгсизлик эканлиги айтилган.