АсосийДунё

Трамп Ҳиндистондан импортга 25 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилди

Бунга Ҳиндистон ҳар доим ҳарбий ускуналарнинг асосий қисмини Россиядан харид қилгани сабаб бўлган.

'Трамп Ҳиндистондан импортга 25 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилди'ning rasmi

Трамп Ҳиндистондан импортга 25 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди. 

"Ҳиндистон ҳар доим ҳарбий ускуналарнинг асосий қисмини Россиядан харид қилган ва Хитой билан биргаликда Россия энергетикасининг энг йирик харидоридир. Барча давлатлар Россия Украинадаги қирғинларни тўхтатишини истаётган бир пайтда – буларнинг барчаси яхши эмас!" — деб ёзди Трамп.

Президент, шунингдек, 1 августдан бошлаб АҚШ билан савдо келишувига эришмаган барча давлатларга нисбатан, ваъда берганидек, тарифлар жорий этилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Хитой билан савдо сулҳини кеча яна 90 кунга узайтирган эди. Бироқ Пекин Россия нефтини импорт қилишдан воз кечгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар