АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида бир қиз ҳалок бўлди

Ҳайдовчи суд ҳукмига кўра, 5 йилга озодликдан ҳамда 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

'Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида бир қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Узун туманида 27 ёшли Nexia 2 автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда MY5 телеканалида хабар берилди.

Билдирилишича, ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлишига қарамай, тезликни камайтирмаган. Натижада пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизчани ўлимига сабаб бўлган. Марҳуманинг онаси суддан ҳайдовчига нисбатан оғирроқ жазо беришларини сўраган.

“Юк машинаси билан ёнма-ён келган пайтимда унинг орқасидан бир бола югуриб чиқди, тормоз босдим, лекин одамга тегиб бўлгандим”, — дейди ҳайдовчи.

Суд ҳукмига кўра энди у 2 йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқаришдан ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.