АсосийДУНË

Украинада 33 давлат фуқаролари ҳарбий асирликда сақланмоқда

Уларнинг энг кўпи Ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда.

'Украинада 33 давлат фуқаролари ҳарбий асирликда сақланмоқда'ning rasmi

Украинада 33 давлат фуқаролари ҳарбий асирликда сақланмоқда, уларнинг энг кўпи Ўзбекистондан — “Хочу жить” лойиҳаси. 

2025 йилда Россия камида 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга ёллашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда россиялик ҳарбийларнинг ихтиёрий равишда асирга тушишига кўмаклашувчи Украинанинг “Хочу жить” (“Яшашни истайман”) давлат лойиҳаси хабар берди.

"Биз Ўзбекистондан келган ёлланма аскарлар рўйхати (1110 нафар)ни эълон қилганимиздан сўнг мамлакатда фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштироки ҳақидаги маълумотларни текшириш бошланди, бироқ, ёлланма аскарларни жиноий таъқиб қилиш кучайганига қарамай, Россия уларни ёллаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришда давом этмоқда", дея қайд этди лойиҳа.

Унга кўра, ёллаш кўпинча шантаж ва алдовлар орқали содир этилади, айниқса, яқинда Россия фуқаролигини олган мигрантларга нисбатан. “Натижада бугун Украинада 33 давлат фуқаролари асирликда сақланмоқда. Хорижий ҳарбий асирлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради”, дейилади баёнотда.

“Хочу жить”, шунингдек, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётганлар таҳдид ва руҳий босим орқали урушга жалб қилинаётганини қўшимча қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.