АсосийДунё

Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC

Исроил аскарлари ғазолик болаларни мунтазам равишда нишонга олиб, ўлдириб келгани BBC томонидан фош қилинди.

'Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC'ning rasmi

BBC (Буюк Британия) ўтказган янги тадқиқотда Ғазодаги уруш давомида исроиллик ҳарбийлар болаларни онгли равишда нишонга олиб ўлдирган 160 дан ортиқ ҳолат аниқлангани айтилади.

Бу болаларнинг 95 фоизи боши ёки кўкрагидан ўқ еб нобуд бўлган. Аксарият қурбонлар — 12 ёшдан кичик.

Гувоҳлар тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар аслида рақамлар анча катталигини, қасддан ўлдирилган болалар сони бир неча юз нафардан ошишини таъкидлашмоқда.

Исроил медиацензураси бу каби жирканч жиноятларни рўйхатга олиш ёки суриштиришга тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар