Россиянинг Краснодар ўлкасида кучли торнадо юзага келди. Шунингдек, кучли оқим Лермонтоводаги кўприкни ювиб кетган, Агой қишлоғида эса кучли шамол пляж мебеллари ва катамаранни осмонга кўтариб юборди.
Краснодар ўлкаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин суткада вилоятда баъзи жойларда кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл ёғиши, шамолнинг тезлиги 20-25 м/с гача кучайишида огоҳлантирди.