АсосийЖамият

“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди.

'“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Кеча, 11 август куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тезкор чоралар билан чеклаб қўйилиб, 12 минг квадрат метр майдондаги дўконлар сақлаб қолинган. Бозорнинг умумий 20 минг квадрат метрлик ҳудудидан 40 фоизи зарар кўрган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаблари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний хулоса эълон қилиниши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди

    Вояга етмаганларга ноқонуний ва диний ташкилотларнинг рухсатисиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:00

    Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди

    2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 95 275 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

    'Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:35

    Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди

    Melbet’ни тарғиб қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қонун олдида жавоб беради.

    'Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди

    Тошкентдаги юлдузли концерт пойтахт бюджетини сезиларли даражада бойитди.

    'Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

    Эндиликда бу тоифа учун рақамли платформалар, солиқ енгилликлари ва электрон ҳамёнлар жорий этилади.

    'Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.