Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Аляска штатига ташрифи чоғида "СССР" ёзуви туширилган свитер кийиб, журналистлар нигоҳига тушди. Унинг бу образдаги чиқиши эътиборли воқеага айланди.
Россия делегацияси таркибида Аляскадаги АҚШ–Россия музокараларида иштирок этаётган Сергей Лавров Анкориж шаҳридаги меҳмонхонага “СССР” ёзуви туширилган қора свитерда кириб келгани акс этган видео “Известия” томонидан эълон қилинди.
Журналистлар Лавровдан Аляскага илк маротаба келаётган-келмаётгани ҳақида сўрашди. У аввал ҳам бу ерда бўлганини айтди, аммо “бу ер ёқдими?” деган саволга жавоб бермади.
Маълумот учун, бугун, 15 август куни Владимир Путин ва Доналд Трамп Аляскадаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашмоқда. Дастлаб президентлар яккама-якка мулоқот қилади, кейинроқ делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган музокаралар ва ишчи нонушта бўлиб ўтади.
Россия делегациясида Лавровдан ташқари, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Молия вазири Антон Силуанов ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича вакил Кирилл Дмитриев бор.
Музокаралар марказида Украинадаги ҳарбий можарони тугатиш, хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш масалалари тури