АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

Покистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

'Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

    Бошқа янгиликлар