АсосийДунё

Трамп хотини ёзган мактубни Путинга топширди — унда қандай масала кўтарилган?

Мелания Трамп хатда россияликлар томонидан ўғирланган украин болалари ҳақида сўз юритган.

'Трамп хотини ёзган мактубни Путинга топширди — унда қандай масала кўтарилган?'ning rasmi

16 август куни Тошкент вақти билан соат 04:25 да АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин Аляскадаги Elmendorf-Richardson ҳарбий базасида учрашув ўтказди.

Саммит чоғида Трамп турмуш ўртоғи — Мелания Трамп ёзган шахсий мактубни Путинга шахсан топширди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Биринчи хоним мактубда Украина уруши давомида Россия томонидан олиб кетилган болалар тақдири, уларнинг ноқонуний ассимиляцияси ва оилалардан ажратилиши ҳақида қайғу билан фикр билдирган. Мактубнинг кейинги тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

2023 йилда Гаагадаги Халқаро жиноят суди Путин ва Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Мария Львова-Беловага ушбу болаларни Украинадан олиб чиқишдаги иштироки учун ҳибсга олиш бўйича ордер берганди.

Украина томони 16 мингдан ортиқ бола Россияга мажбуран олиб кетилганини қайд этган.

Трамп маъмурияти жорий йил 19 март куни ушбу болаларни излаш ва Россиянинг ҳарбий жиноятларини ҳужжатлаш лойиҳасини тўхтатган эди.

Аммо 8 кундан сўнг Оқ уй бу қарорни бекор қилиб, болалар тақдирига оид маълумотларни қайта тиклашга рози бўлди.

    Бошқа янгиликлар