Россия армияси 18 августга ўтар кечаси Одесса вилоятидаги SOCAR’га тегишли нефть базасини дронлар билан яна нишонга олди. Бу ҳақда “Minval”хабар берди.
Ҳужум натижасида умумий сиғими 16 минг куб метр бўлган барча резервуарлар, насос станцияси, оператор ва техник хоналар жиддий зарар кўрган.
Бу — SOCAR’нинг ушбу объектига бир ой ичида иккинчи марта берилган зарба. 8 августдаги аввалги ҳужумдан сўнг Озарбайжон расмийлари Россияни “халқаро ҳудудда ўз мулкига атайлаб зарба беришда” айблаган эди.
SOCAR Украинада 60 га яқин АЁҚШ ва бир нечта нефть базаларига эга.