АсосийДунё

АҚШ 6 мингдан зиёд хорижий талабалар визасини бекор қилди

Бекор қилинган визаларнинг қарийб 4000 таси турли ҳуқуқбузарликлар учун, яна 200–300 таси "террорчилик фаолияти" билан боғ лиқ айбловлар туфайли бекор қилинган.

'АҚШ 6 мингдан зиёд хорижий талабалар визасини бекор қилди'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти 6000 дан ортиқ халқаро талабанинг визасини бекор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича,  бунга уларнинг мамлакат қонунларини бузиши ва визанинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши сабаб бўлган.

Қоидабузарликларнинг катта қисми тажовуз, маст ҳолда транспорт бошқариш, ўғирлик ва "терроризмни қўллаб-қувватлаш" каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ. Шу билан бирга, "терроризмни қўллаб-қувватлаш" атамаси остида нималар назарда тутилгани аниқ очиқланмаган.

Бекор қилинган визаларнинг қарийб 4000 таси турли ҳуқуқбузарликлар учун, яна 200–300 таси эса "ИНА 3Б" банди доирасида "террорчилик фаолияти" билан боғлиқ айбловлар туфайли бекор қилинган.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио май ойида Конгрессга берган баёнотида январь ойидан буён "минглаб визалар бекор қилинганини" маълум қилди. Унга кўра, ҳукумат "меҳмонга келиб, таълим муассасаларида тартибни бузаётган" талабаларни чиқариб юборишда давом этади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.