АсосийЖамият

Сирожиддин Саййид “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

У 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвонига сазовор бўлган.

'Сирожиддин Саййид “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов (Сирожиддин Саййид) “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақдаги фармонга бугун, 25 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

Маълум қилинишича, ижодкор Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, жамиятда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун мукофотланган.

Маълумот учун, Сирожиддин Саййид 1958 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвонига сазовор бўлган. Унинг дастлабки тўплами “Руҳим харитаси” 1985 йилда чоп этилган бўлиб, кейинчалик “Салқин ҳарсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Асрагил”, “Меҳр қолур, муҳаббат қолур”, “Куйдим”, “Ватанни ўрганиш”, “Ватан абадий” каби кўплаб китоблари нашр этилган, танланган асарлари эса “Сўз йўли” номли икки жилдликда жамланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 21:38

    Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

    Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрганлар.

    'Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 20:18

    Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланиши айтилди

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

    'Ўзбекистонда яна бир янги агентлик ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 17:49

    Ўзбекистонда яна бир янги агентлик ташкил этилади

    Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

    'ЎзЖОКУ ректори “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 16:53

    ЎзЖОКУ ректори “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлди

    Журналист, медиа мутахассиси ва ректор давлат мукофотига Мустақиллик байрами арафасида лойиқ топилди.

    'Ўзбекистон ташқи савдоси 7 ойда 44,4 млрд долларга етди'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 16:14

    Ўзбекистон ташқи савдоси 7 ойда 44,4 млрд долларга етди

    2025 йилнинг январь-июль ойларида савдо айланмаси қарийб 20 фоизга ошди, лекин айрим давлатлар билан савдо кескин камайган.

    'Пойтахтда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият 25.08.2025 14:58

    Пойтахтда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайгани рад этилди

    Санитария-эпидемиология бошқармаси муносабат билдирди.