АсосийДунё

БМТ Фаластин давлатини тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва Исроил билан икки давлат ечимини амалга ошириш тўғрисидаги декларацияни маъқуллади.

'БМТ Фаластин давлатини тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Таъкидланишича, 7 саҳифадан иборат ҳужжат июль ойида БМТ бош қароргоҳида Саудия Арабистони ва Франция томонидан ташкил этилган халқаро конференцияда тайёрланган.

142 давлат ҳужжатни қўллаб-қувватловчи резолюцияни ёқлаб овоз берган. Исроил, Аргентина, Венгрия, Микронезия, Науру, Палау, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга ва АҚШ қарши овоз берди, 12 давлат эса бетараф қолди.

Овоз беришдан олдин Франциянинг БМТдаги доимий вакили Жером Боннафонт “Нью-Йорк декларацияси”да “икки давлат ечимини таъминлаш бўйича ягона “йўл харитаси” белгиланганини эслатди.

Бу Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, у ердаги барча гаровга олинганларни озод қилиш ва суверен Фаластин давлатини барпо этишни ўз ичига олади.

“Йўл харитаси”да яна ҲАМАСни қуролсизлантириш ва уни Ғазодаги бошқарувдан четлаштириш, Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, шунингдек, жамоавий хавфсизлик кафолатлари талаб қилинади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сессиянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида “Яқин Шарқ тинчлигининг асосий ечими — Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни адолатли ва икки томон манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этишдир” деб таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:40

    Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди

    Жабрланганлар Красноярск марказий шифохонасига етказилган.

    'Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:50

    Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди

    Маҳбуслар мамлакат бўйлаб содир бўлаётган норозилик намойишлари вақтида қочган.

    '“Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 21:49

    “Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради

    Ҳукумат ташқи ишлар вазири аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган вертолётларни қайтаришга чақирди.

    'Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 19:00

    Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди

    Кучли ёмғир Денпасар ва Балининг саккизта минтақасидан олтитасида сув тошқини келтириб чиқарган.

    'Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 18:35

    Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

    Албания бош вазирининг маълум қилишича, у барча давлат харидлари учун масъул бўлади.