АсосийСиёсат

Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар касб усталари эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

'Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади'ning rasmi

Давлат раҳбари техникумдаги муаллим ва усталарнинг малакасини, жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги ташаббусларни илгари сурди. 

Маълум қилинишича, мактабдаги каби техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

Шу орқали техникум устозларига миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама тўланади.

Шу билан бирга, техникум директори ва ўринбосарларига мактабдаги ҳамкасбларидан кам бўлмаган ойлик қилиб берилади. Агар улар “Директорлар мактаби”да менежерлик сертификатини олса, яна қўшимча 20 фоиз устама тўланади.

Эндиликда техникумларда ҳам олийгоҳлардаги каби илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш йўлга қўйилади.

Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар усталар эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.

    'Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:09

    Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди

    Олийгоҳлар сони ҳам 77 тадан 202 тага кўпайиб ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

    '“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:42

    “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади

    Янги ўқув йилидан 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатлар билан таълим бўйича ҳамкорлик қилинади.

    '2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:32

    2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

    Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади — давлат раҳбари.

    'Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:23

    Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

    Ўтган йилнинг ўзида 150 минг ёшлари халқаро сертификатга эга бўлган.

    'Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:14

    Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади

    Янги методикаларни ўрганиш учун бу масканнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.