АсосийЖамият

Самарқандда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 7 йилга қамалди

Эсингизда бўлса ушбу мудҳиш воқеа жорий йилнинг 11 апрелида юз берган.

'Самарқандда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 7 йилга қамалди'ning rasmi

11 апрель куни Самарқандда 28 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинасини пиёдалар устига ҳайдаб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир нечтаси тан жароҳати олди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ушбу ишни кўриб чиқди. Суд қарорига кўра, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди ҳамда 3 йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Сурхондарёда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берган, Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган тўрт кишини уриб юборган эди.

    Бошқа янгиликлар