Голливуд юлдузи Том Круз модель ва актриса Ана де Армас билан бўлажак тўйини ноодатий тарзда — адреналинга бой ва экстремал ҳолатда ўтказмоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг “Мутҳрубҳуми” нашри инсайдерларга таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, жуфтлик сувости маросими, парашютда сакраш ва ҳаттоки коинотда турмуш қуриш каби вариантларни кўриб чиқмоқда.
Гарчи улар ҳали расмий унаштирилмаган бўлса-да, 63 ёшли актёр аллақачон тўй тафсилотларини муҳокама қила бошлаган.
"Улар хавф ва саргузаштни яхши кўради, шунинг учун тўй ҳам иложи борича ноодатий бўлади", — дейди яқин танишлардан бири.
Маълумот учун, Том Круз ва Ана де Армас 2025 йил бошида учрашишни бошлаган. Уларнинг муносабатлари июль ойида Вермонт штатидаги бирга дам олиш чоғида оммага ошкор бўлган. Бу Том Круз учун тўртинчи никоҳ бўлиши мумкин — у бунгача Мими Рожерс, Никол Кидман ва Кети Холмс билан турмуш қурган.