АсосийБу қизиқ

Экстремал мевали парҳез туфайли вазни 22 кг гача тушган аёл вафот этди

У фақат хом мевалардан иборат парҳезга риоя қилган.

'Экстремал мевали парҳез туфайли вазни 22 кг гача тушган аёл вафот этди'ning rasmi

Польшалик Каролина Крзйзак экстремал “frutarian” (фақат хом мева ейиш) парҳезига берилиб, оғир соғлиқ муаммоларига дуч келди. Бу ҳақда “mcn”нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, аёл 2024 йил охирида Бали оролига борган ва 49 фунт (тахминан 22 кг) вазнга тушиб кетган ҳолатда Сумберкима Ҳилл курортига жойлашган.

Karolina Krzyzak

Уч кундан сўнг эса меҳмонхона ходимлари унинг жасадини хонасида топди.

Билдирилишича, Каролина меҳмонхонага киришда ўз вазнини ушлаб тура олмасди, ва ходимлар уни хонасигача кузатган. У фақат мева буюртма қилган ва ёрдам таклифларини рад этган. Сўнгги кунларда у хонасидан деярли чиқмаган.

Каролинанинг дўстларининг маълумотига кўра, у ўз соғлиғи оғир аҳволда эканига қарамай, тиббий ёрдамга мурожаат этишни истамаган.

У илгари остеопорозия, оқсил етишмовчилиги, шишлар ва тиш емирилиши билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан.

Ёғ, оқсил ва муҳим омега-3 моддалари етишмайдиган экстремал парҳез Каролинанинг ҳаётига зомин бўлди.

Унинг фожиали ўлими ижтимоий тармоқларда “соғлом турмуш тарзи” ниқлари остидаги зарарли трендлар ва нотўғри маслаҳатларнинг қандай оқибатларга олиб келишини яна бир бор кўрсатди.

    Бошқа янгиликлар