Марказий банк 14 октябрдан амал қиладиган валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ доллари яна қимматлашди — 8,64 сўмга ошиб, 1 доллар 12 149,55 сўмга тенг бўлди.
Евро эса 34,3 сўмга арзонлашиб, 14 087,40 сўмга тушган. Россия рубли эса 1,03 сўмга қимматлаб, 150,44 сўмни ташкил этди.
Аввалроқ, 10 октябрда ҳам доллар 17,53 сўмга кўтарилиб, 12 140,91 сўмга чиққанди.
Сентябрда сўм бироз мустаҳкамланиб, долларга нисбатан 3,4 фоизга қадри ошган эди. Бунга асосан хорижий валюта таклифининг ортиши сабаб бўлгани айтилган.
Бироқ октябрь ойида бу тенденция ўзгариб, доллар курси яна ўсишда давом этмоқда.