АсосийБу қизиқ

Энг кўп никоҳ қайси вилоятда қайд этилгани айтилди

Ўзбекистон бўйича 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 177 мингта никоҳ расмийлаштирилган.

'Энг кўп никоҳ қайси вилоятда қайд этилгани айтилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ тузилган.

Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич бўйича Самарқанд вилояти (21,2 мингта) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Фарғона (19,4 мингта) ва Қашқадарё вилоятлари (17,7 мингта) жойлашган.

Энг кам никоҳлар Сирдарё вилоятида қайд этилган — атиги 4,5 мингта.

    Бошқа янгиликлар