АсосийБу қизиқ

Жозе Моуриньо Туркияни 747 минг евро қарз билан тарк этган

Португалиялик машҳур мураббий “Фенербаҳче”ни тарк этаркан, Истанбулдаги ҳашаматли меҳмонхонада тўланмаган ҳисоб учун катта қарз қолдиргани маълум бўлди.

'Жозе Моуриньо Туркияни 747 минг евро қарз билан тарк этган'ning rasmi

Yeniçağ Gazetesiнинг ёзишича, Жозе Моуриньо “Фенербаҳче”ни бошқарган даврида Истанбулдаги Four Seasons меҳмонхонасида 15 ой яшаган, аммо бу муддат учун тўловни амалга оширмаган. Ҳисоб-китобларга кўра, унинг қарзи 747 минг еврони ташкил этади.

Ҳозирча бу маблағни ким тўлаши аниқ эмас. Шунингдек, Моуриньо ҳали ҳам “Фенербаҳче”дан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун белгиланган 15 миллион евро компенсацияни олмаган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2024/25 йилги мавсум бошидан “Фенербаҳче”ни бошқарган ва йилига 15 миллион евро маош олган. У 29 август куни лавозимидан кетган ва ҳозирда “Бенфика” жамоасида фаолият юритмоқда.

Моуриньо аввал “Реал Мадрид”, “Челси”, “Интер”, “Порту”, “Тоттенҳэм” ва “Рома” клубларини ҳам бошқарган, шунингдек, ЕЧЛ ва Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар