АсосийБу қизиқ

Доллар курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

Унга кўра:

доллар 26,86 сўмга ошиб, 11 990,09 сўм бўлди;

евро 3,79 сўмга кўтарилиб, 13 974,45 сўм бўлди;

рубль 2,60 сўмга ошиб, 157,95 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси  кетма-кет икки кун кўтарилиб, 11 963,23 сўм бўлганди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025-йилнинг 11 ойи давомида миллий валюта долларга нисбатан 7,88 фоиз, яъни 1018 сўмдан кўпроққа мустаҳкамланди. 2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланганди.

    Бошқа янгиликлар