АсосийБу қизиқ

Доллар расмий курси 12 минг сўмдан ошди

Марказий банк 10 декабрь учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилди.

'Доллар расмий курси 12 минг сўмдан ошди'ning rasmi

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, долларнинг расмий курси 13,09 сўмга ошиб, 12 003,18 сўмни ташкил этди. Евро 12,86 сўмга кўтарилиб, 13 987,31 сўм этди. Шу билан бирга, рубл 1,27 сўмга арзонлашиб 156,68 сўмга тушди, юан эса 3,1 сўмга қимматлашиб 1699,18 сўм бўлди.

Қимматли металлар бозорида ҳам ўсиш кузатилмоқда — олтиннинг 1 грамми 2 100 сўмга ошди ва 1 659 200 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотларига кўра, 9 декабрь соат 16:00 ҳолатида биткоин нархи 10 984 545 сўмга тушган, умумий қиймати эса 1 млрд 83 млн 330 минг 765 сўм этиб қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар