Тошкент шаҳрида кечаси ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 6–8 даража, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин, ҳарорат кундузи 5–10 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиши мумкин, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилояти ва Самарқандда кечга томон ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, кундузи 13–18 даража илиқ кузатилади.
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин, Сурхондарёда эса ёғингарчилик кутилмайди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво асосан қуруқ бўлиб, айрим жойларга туман тушади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.






