АсосийБу қизиқ

Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди

Сўнгги бир йил ичида дунёда доллардаги миллиардерлар сони 287 нафарга ошиб, кузатувлар тарихидаги энг йирик ўсишлардан бири қайд этилди.

'Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди'ning rasmi

Швейцариянинг UBC банки эълон қилган тадқиқотга кўра, 2025 йил апрелига қадар бўлган бир йил ичида дунёдаги миллиардерлар сони 2919 кишига етган. Уларнинг умумий бойлиги ўтган йилга нисбатан 13 фоизга ўсиб, 15,8 триллион долларни ташкил этган.

Маълум қилинишича, янги миллиардерларнинг 91 нафари бойликни мерос орқали қўлга киритган бўлиб, мерос сифатида ўтган маблағлар ҳажми 298 млрд долларга тенг. Яқин 15 йил ичида эса миллиардерлардан меросхўрларга камида 5,9 триллион доллар ўтиши кутилмоқда.

Минтақалар кесимида АҚШ етакчиликни сақлаб қолмоқда: бу ерда миллиардерлар бойлиги 6,9 триллион долларга етган, улар сони эса 924 нафарни ташкил этади. Иккинчи ўринда Осиё–Тинч океани минтақаси (4,2 триллион доллар), ундан кейин Европа, Яқин Шарқ ва Африка (4,1 триллион доллар) жойлашган.

Тармоқлар бўйича энг катта ўсиш ишлаб чиқариш соҳасида кузатилиб, бу йўналишда миллиардерлар бойлиги 27,1 фоизга ошиб, 1,7 триллион долларга етган. Шунингдек, IT, молия ҳамда истеъмол товарлари ва чакана савдо соҳаларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:55

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 31 декабрдан 7 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 16:26

    Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди

    Иқболжон Солиев ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, фаолияти қонуний эканини билдирди.

    'Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 15:48

    Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга 130 миллиард сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди.

    'Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 14:21

    Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди

    Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2026 йил 31 январгача узайтирилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 02:39

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    30 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.12.2025 11:35

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк маълумотига кўра, 30 декабрь куни доллар 12 025 сўмни ташкил этди.