Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. 28–31 май кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28 май ҳамда 31 май — 4 июнь кунлари 15–20 даража, 29–30 майда 18–23 даража бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 30–35 даража, 30 май куни эса 33–38 даражагача исийди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 30–31 май кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28 май кечаси 15–20 даража, кunduзи 30–35 даража бўлади. 29 майдан 4 июнгача кечаси 19–24 даражагача кўтарилади. Кундузи 29–31 майда 33–38 даража, 1–4 июнда эса 30–35 даража бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 май куни Тошкент вилоятида ва 1 июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28–29 майда 15–20 даража, 30 майдан 4 июнгача 18–23 даража бўлади. Кундузи 28 майда 27–32 даража, 29 май ҳамда 1–4 июнда 30–35 даража, 30–31 май кунлари эса 32–37 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 3 июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 май кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади. 29 май — 4 июнь кунлари кечаси 15–20 даража сақланиб туради, кундузи 30–31 майда 35–40 даражагача, 1–4 июнда эса 33–38 даражагача исийди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 28 май ҳамда 1–3 июнь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29–31 май ва 4 июнь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28–29 майда 15–20 даража, 30–31 майда 18–23 даража, 1–4 июнда 16–21 даража бўлади. Кундузи 28 майда 27–32 даража, 29 май ҳамда 1–4 июнда 30–35 даража, 30–31 майда эса 32–37 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 28 май ҳамда 1–4 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29–31 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даражадан 15–20 даражагача, кундузи эса 15–20 даражадан 25–30 даражагача ўзгариб туради.






