АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бу ҳақда “Ўзгидромет” 5 июнь учун эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотларида хабар берди.

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи эса 30-32 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади, айрим ҳудудларда 10-12 метр/сониягача кучайиб, чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 28-33 даражагача кўтарилади. Худди шундай об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам сақланиб, кундузги ҳарорат 35 даражагача етиши мумкин.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим туманларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 33-38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган.

Фарғона водийси вилоятлари – Андижон, Наманган ва Фарғонада куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади. Шу билан бирга, ушбу ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Синоптиклар 4-5 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда дам олувчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди. Сел келиши мумкин бўлган ҳудудларда хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиш тавсия этилган.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 7-12 метр/сониягача етиши, айрим жойларда эса чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:39

    Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди

    Бу вакцина ёрдамида грипп, COVID-19 ва бошқа касалликларга қарши курашиш режалаштирилмоқда.

    'Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 11:55

    Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади

    2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 11:37

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 08:30

    Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

    Қуёшда содир бўлган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 04:11

    Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади

    Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб 220 та умумтаълим мактабида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 02:52

    Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 4 июнь куни ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кузатилади.