АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет" бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан қуёшли, айрим вақтларда бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишдан эсиб, куннинг иккинчи ярмида ғарбга ўзгаради, тезлиги сониясига 7–12 метрни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 26 даража, кундузи 38 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво очиқ ва жуда иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, кундузи 40–43 даражагача етади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 36–40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда 15–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 40–44 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–25 даража, кундузи 35–39 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? - Darakchi.uz