АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистондан 24 та университет дунёнинг энг яхши 1000 талигига кирди

Ўзбекистоннинг 50 та олий таълим муассасаси "Times Higher Education (THE) Sustainability Impact Ratings" 2026 рейтингига кирди.

'Ўзбекистондан 24 та университет дунёнинг энг яхши 1000 талигига кирди'ning rasmi

Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги Индонезияда бўлиб ўтган таълим конгресси доирасида THE Sustainability Impact Ratings 2026 натижаларини маълум қилди.

Мазкур рейтинг олий таълим муассасаларининг БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига қўшаётган ҳиссасини таълим сифати, илмий тадқиқотлар, институционал бошқарув, ижтимоий масъулият, экологик барқарорлик ва халқаро ҳамкорлик каби мезонлар асосида баҳолайди.

Жорий йилги рейтингда Ўзбекистоннинг 50 та олий таълим муассасаси қайд этилди. Улардан 24 таси дунёнинг энг яхши 1000 талик университетлари қаторига кирди.

Энг юқори натижани Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қайд этиб, 101–200-ўринлар гуруҳидан жой олди.

Ўзбекистон Миллий университети ва "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети 201–300-ўринлардан, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети эса 301–400-ўринлар гуруҳидан ўрин олди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистондан 24 та университет дунёнинг энг яхши 1000 талигига кирди - Darakchi.uz