АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 минг сўмдан пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 июль куни амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини эълон қилди.

'Ўзбекистонда доллар курси яна 12 минг сўмдан пастлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 июль куни амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини эълон қилди.


Унга кўра, АҚШ доллари яна 75 сўм 3 тийинга арзонлашиб, 11 934 сўм 24 тийинни ташкил этди. Шу тариқа доллар курси яна 12 минг сўмлик психологик чегарадан пастга тушди.
Шунингдек, евро ҳам 96 сўм 26 тийинга қадрсизланиб, 13 591 сўм 91 тийин этиб белгиланди. Россия рубли эса 77 тийинга пасайиб, 152 сўм 98 тийинни ташкил қилди.


Маълумот учун, бундан аввал ҳам доллар курси 51 сўм 57 тийинга пасайиб, 12 009 сўм 27 тийин этиб белгиланган эди. Июнь ойи давомида эса миллий валютага нисбатан доллар курси кескин ўзгаришларни қайд этмади ва асосан 12 минг сўм атрофида барқарор сақланиб келди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 минг сўмдан пастлади - Darakchi.uz