АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда экскаватор сув тўпланган чуқурга чўкиб кетди

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки мутасадди ташкилотлар расмий маълумот бермаган.

'Тошкентда экскаватор сув тўпланган чуқурга чўкиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси яқинида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида экскаватор сув тўпланган чуқурга чўкиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода қурилиш майдонида сув қувури ёки коммуникация тармоғига шикаст етгани оқибатида катта ҳажмда сув чиққанини кўриш мумкин. Оқибатда экскаваторнинг асосий қисми сув остида қолиб, фақат кабинасининг бир қисми кўриниб турган.

Ҳодиса Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси атрофида содир бўлгани айтилмоқда. Видеода авария оқибатларини бартараф этиш учун яна бир экскаватор жалб этилганини ҳам кўриш мумкин.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки мутасадди ташкилотлар расмий маълумот бермаган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳам очиқланмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда экскаватор сув тўпланган чуқурга чўкиб кетди - Darakchi.uz