АсосийБУ ҚИЗИҚ

Швейцарияда музликлар жадал эриб бормоқда

Европада кузатилаётган кучли иссиқлик тўлқини Швейцариядаги Алп музликларининг одатдагидан анча тез эришига сабаб бўлмоқда.

'Швейцарияда музликлар жадал эриб бормоқда'ning rasmi

Европада кузатилаётган кучли иссиқлик тўлқини Швейцариядаги музликларнинг одатдагидан анча тез эришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Олимлар қайд этишича, ёз бошиданоқ кузатилган юқори ҳароратлар ва қиш мавсумида қор кам ёғиши оқибатида Алп тоғларидаги музликлар жадал қисқармоқда. Мутахассислар бу ҳолат жорий йил ҳам музликлар катта ҳажмда йўқолишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Маълум қилинишича, 29 июнь куни Швейцария жанубидаги Рона музлиги “Музликларни йўқотиш куни” босқичига етган. Бу ҳолат қишда тўпланган қор тўлиқ эриб, эндиликда кўп йиллик муз қатламлари эриши бошланганини англатади.

Швейцария музликларини кузатиш хизмати раҳбари Маттиас Ҳусс бу санани кузатувлар тарихидаги иккинчи энг эрта ҳолат сифатида баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, икки ҳафта давом этган иссиқлик оқибатида музликдан эриган сув ҳажми жуда катта миқдорни ташкил этган.

Мутахассислар бу жараённи жиддий хавотирли тенденция сифатида баҳолаб, агар юқори ҳароратлар сақланса, музликларнинг қисқариши янада кучайишини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар