АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

“Ўзгидромет” 6 июль, душанба кунига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Унга кўра, ҳарорат якшанбага нисбатан бир неча даражага кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаҳаво бир оз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди - Darakchi.uz