АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд нони ва Марғилон адраси хорижда ҳам ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади

Мутасаддиларнинг қайд этишича, мазкур ташаббус миллий маҳсулотларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг миллий брендларини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

'Самарқанд нони ва Марғилон адраси хорижда ҳам ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг бир қатор миллий маҳсулотлари хорижда ҳам ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши кутилмоқда. Бунинг учун Сенат Лиссабон битимининг Женева актига Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Ҳужжатга мувофиқ, географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтган маҳсулотларни халқаро миқёсда соддалаштирилган тартибда ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконияти яратилади.

Жумладан, Чуст пичоғи, Хоразм қовуни, Самарқанд нони ва Марғилон адраси каби миллий брендлар хорижий давлатларда ҳам халқаро тизим орқали рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқанд нони ва Марғилон адраси хорижда ҳам ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади - Darakchi.uz