АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонликлар Беларусда 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин

Ўзбекистон ва Беларусь фуқароларининг икки давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 3 кундан 10 кунга узайтирилади.

'Ўзбекистонликлар Беларусда 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ва Беларусь фуқароларининг икки давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 3 кундан 10 кунга узайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Амир Султонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тегишли ўзгартишлар икки давлат раҳбарлари иштирокида имзоланган фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги келишувга қўшимча протоколда акс эттирилган.

Янги тартиб қариндошларникига бориш, сайёҳлик ва хизмат сафарларини янада қулайлаштириши кутилмоқда.

Аввалроқ, 9 июль куни Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарлари ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланган эди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият, туризм, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат миграцияси соҳаларига оид қатор ҳужжатлар қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонликлар Беларусда 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин - Darakchi.uz