АсосийДУНË

Жазирама Францияда фожиага сабаб бўлди, 131 киши сувда ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини 18 ёшгача бўлганлар ҳамда 60 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этган.

'Жазирама Францияда фожиага сабаб бўлди, 131 киши сувда ҳалок бўлди'ning rasmi

Францияда жорий йилнинг 19 июнидан буён давом этаётган кучли жазирама оқибатида 131 киши сувга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Франция спорт вазири Марина Феррарининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини 18 ёшгача бўлганлар ҳамда 60 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этган. Чўкиш ҳолатларининг 55 фоизи тақиқланган ёки қутқарувчилар назорати бўлмаган сув ҳавзаларида, яна 20 фоизи эса хусусий бассейнларда содир бўлган.

Кучли иссиқлик тўлқини сабаб аҳоли салқинлашиш учун сув ҳавзаларига кўпроқ бормоқда. Шу билан бирга, бахтсиз ҳодисалар сони ҳам ошиб бормоқда.

Ҳукумат кексалар, уйсизлар ва бошқа ҳимояга муҳтож аҳоли учун совитиш марказларини ташкил этмоқда. Шунингдек, мамлакат шифохоналарига ўрнатилиши режалаштирилган 30 мингта кондиционернинг 6 мингтаси аллақачон ишга туширилган.

Мутахассислар Европада кузатилаётган кучли иссиқлик тўлқинларини иқлим ўзгариши оқибати деб баҳоламоқда. Метеорологлар прогнозига кўра, Францияда юқори ҳарорат камида 14 июлга қадар сақланиб қолади.

    Бошқа янгиликлар

    Жазирама Францияда фожиага сабаб бўлди, 131 киши сувда ҳалок бўлди - Darakchi.uz