АсосийДУНË

Блок 3 маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланди

Назорат вақтида Ҳакан Айдиннинг қонида 1,14 промилле миқдорида алкогол борлиги аниқланган.

'Блок 3 маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланди'ning rasmi

Туркиялик рэпер Блок 3 Истанбулнинг Аташехир туманида маст ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқаргани учун жазоланди.

Назорат вақтида Ҳакан Айдиннинг қонида 1,14 промилле миқдорида алкогол борлиги аниқланган. Шунингдек, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани маълум бўлган. Бунинг учун унга 23 минг 437 турк лираси миқдорида маъмурий жарима солинган, автомобили эса ҳаракатдан четлатилган.

Бундан ташқари, рэперга “Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиш” жинояти бўйича иш очилган. Суд жараёнида унга дастлаб 8 ойлик қамоқ жазоси белгиланган. Қонунчиликдаги тартибга кўра, жазо икки баробарга қисқартирилиб, 4 ойга туширилган.

Айдиннинг судланганлик ҳолати ва иқтисодий аҳволи инобатга олиниб, 4 ойлик қамоқ жазоси 12 минг турк лираси миқдоридаги суд жаримасига алмаштирилган.

Шу тариқа Блок 3’га ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқаргани учун 23 минг 437 лира маъмурий, маст ҳолда машина бошқаргани учун эса 12 минг лира суд жаримаси қўлланган.

    Бошқа янгиликлар