АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 21 июлдан бошлаб иссиқ аста-секин пасаяди

Прогнозга кўра, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати 42–45 даража атрофида бўлади.

'Ўзбекистонда 21 июлдан бошлаб иссиқ аста-секин пасаяди'ning rasmi

17–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб экстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Прогнозга кўра, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати 42–45 даража атрофида бўлади. Жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат 46–48 даражагача етиши кутилмоқда.

Шамол тезлиги секундига 9–14 метрни ташкил этади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15–18 метр/секундгача кучайиши, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса баъзан 20–22 метр/секундгача етиши ҳамда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Синоптикларга кўра, 20 июль куни ҳам республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ сақланиб қолади. Бироқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши бошланади.

21 июлдан эътиборан эса иссиқ бутун республика бўйлаб чекина бошлаши кутилмоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати ўртача 6–9 даражага пасаяди.

Тошкент шаҳрида ҳам асосан кам булутли об-ҳаво сақланади. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 41–43 даража бўлиши, шанба ва якшанба кунлари эса 43–45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 25–28 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 21 июлдан бошлаб иссиқ аста-секин пасаяди - Darakchi.uz