Бугун, 20 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундузи республика бўйича шамол тезлиги айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги баъзи вақтларда 20–22 метр/сониягача етиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.






