Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026да энг юқори тезлик қайд этган футболчилар рейтингида 6-ўринни эгаллади. Бу ҳақда FIFA расмий статистикаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ҳусанов мусобақа давомида соатига 36,46 километр тезликда ҳаракатланган.
Шу тариқа футболчимиз мазкур кўрсаткич бўйича турнирда 6-ўринни, ҳимоячилар ўртасида эса 3-ўринни эгаллаган.
Ушбу натижа Абдуқодир Ҳусановнинг ЖЧ-2026даги энг юқори тезлик кўрсаткичи ҳисобланади.






