АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта ўртасида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.

'Ҳафта ўртасида об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 22–23 июлда 30–35 даража, 24–25 июлда 32–37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 22–24 июлда 32–37 даража, 25 июлда 34–39 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 22–23 июлда 30–35 даража, 24–25 июлда 32–37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 22 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 июлда 24–29 даража, 23–25 июлда 22–27 даража, кундузи 22–23 июлда 34–39 даража, 24–25 июлда 35–40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 22 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23–25 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 22–23 июлда 30–35 даража, 24–25 июлда 32–37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 22–23 июлда 20–25 даража, 24–25 июлда 23–28 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар