АсосийЖАМИЯТ

Бойсун конидаги техноген авария оқибатларини бартараф этишда Хитой мутахассислари жалб қилинади

Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

'Бойсун конидаги техноген авария оқибатларини бартараф этишда Хитой мутахассислари жалб қилинади'ning rasmi

Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган техноген авария оқибатларини бартараф этиш ишларига Хитойнинг CCDC бурғилаш компанияси мутахассислари жалб қилинади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) таркибига кирувчи CCDC бурғилаш компанияси вакиллари билан учрашув ўтказган.

Учрашувда авария оқибатларини бартараф этиш ишларини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар объектга махсус бурғилаш қурилмалари, юқори босим шароитида ишлашга мўлжалланган технологик ускуналар ва бошқа зарур техника воситаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

Шунингдек, аварияни бартараф этиш ишларини белгиланган муддатларда бошлаш учун икки компания мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинган.

Учрашув якунида техноген авария бартараф этилганидан кейин нефть-газ соҳасида янги бурғилаш ва геология-қидирув лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Бойсун конидаги техноген авария оқибатларини бартараф этишда Хитой мутахассислари жалб қилинади - Darakchi.uz