АсосийЖАМИЯТ

Президент энергетика вазирини нега лавозимидан олгани очиқланди

Энергетика вазири билан бирга “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ҳам лавозимидан олинди.

'Президент энергетика вазирини нега лавозимидан олгани очиқланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика вазири ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбарини нега лавозимидан озод этгани очиқланди. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Унда тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ва “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари лавозимидан озод этилгани қайд этилди.

Йиғилишда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида энергетика тизимидаги жиддий камчиликлар танқид қилинди.

Шунингдек, “Миллий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари”, “Трансгаз” ва “Ҳудудгаз” раҳбарларига йил якунига қадар синов муддати берилди.

Уларга белгиланган вазифаларни бажариш учун вақт берилгани, натижа бўлмаса, улар ҳам лавозимидан озод этилиши огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар

    Президент энергетика вазирини нега лавозимидан олгани очиқланди - Darakchi.uz